Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

УЕФА «ПСЖ» мухлисларининг ЕЧЛдаги хатти-ҳаракатлари учун интизомий иш очди

Баҳо:
+ | -

УЕФА «ПСЖ» мухлисларининг «Ювентус»га қарши баҳсдаги (2:1) хатти-ҳаракатлари учун интизомий иш очди.

Парижлик мухлислар «Ювентус»га қарши сафар учрашувида меҳмонлар учун ажратилган трибунада ўнлаб тутунли нарсаларни ёқиб, майдонга турли буюмларни улоқтирган. Бу ишни УЕФА тартиб-интизом қўмитаси ноябрь ойи охирида кўриб чиқади.

Аввалроқ УЕФА Чемпионлар Лигасидаги «ПСЖ»нинг «Маккаби»га қарши ўйинида Париж стадиони трибуналарида ҳақоратомуз хабарлар қўлланилгани бўйича иш очган эди.

Гуруҳ босқичи натижаларига кўра «Бенфика» 14 очко билан 1-ўринни эгаллади. «ПСЖ» эса худди шунча очко билан 2-поғонадан жой олди. Парижликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича Португалия жамоасидан ортда қолди. «Ювентус» эса 3 очко билан Европа Лигасига равона бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:34, 05.11.2022.
Ўқилди: 1800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик