Наманганнинг "Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия терма жамоасига қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон яхши жамоа. У ерда ишлаганимда "Навбаҳор" футбол клуби сафида ёшлар ва миллий терма жамоаларда ўйнаган футболчилар кўп эди. Агар улар жасорат топса, улар билан ўйнаш қийин бўлади, техник тарафдан кучли футболчилар етарли. Қолаверса, улар ўз уйларида ўйнашади: кўпчилик Ўзбекистон ва Россия терма жамоаларига келиб кўришни хоҳлайди. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман.
Кимдир Ўзбекистонни кучсиз рақиб дейди? Мен бундай демаган бўлардим. Агар рақибни кўрмаган бўлсангиз, қандай баҳо бера оласиз? Улар Европа футболини эмас, Осиёни ифодалайди. Ўйиндан сўнг улар муҳокама қилиш керак. Кучсиз рақиб... Унда кучли рақиблар топишсин. Сиз хоҳлаган нарсани айтишингиз мумкин" - деди Канчельскис.
Россия терма жамоаси 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади.