Маълумки, "Локомотив" жамоаси мавсумнинг биринчи ярмини ўртача ўтказди ва оралиқ танаффусга 8-ўринда етиб келди. Холбуки, жамоа 1-давра ўйинларини бир текисда ўтказа олганида яна юқорироқ кўтарилиши мумкин эди.
Ортда қолган 13 ўйинда мураббийлар штаби жами 23 нафар футболчини майдонга туширди. Улар орасида баъзилари мухлислар ишончини оқлаган бўлишса, айримларидан хафсала пир бўлган ҳолатлар ҳам учради. Мавсум аввалида асосий таркибга кириш учун бироз қийналган бўлишига қарамай ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев ўз устида ишлашни тўхтатмади ва охир-оқибат асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиларидан бирига айланди. Шу боис 1-давранинг энг яхши футболчисни аниқлаш учун ўтказилган сўровда унга кўпчилик мухлислар овоз беришди.
Бироқ, сўровномада ғолиб чиқиш учун Абдуллаевга жамоадоши Жора Оганесяннинг жиддий қаршилигини енгиш осон кечмаганини ҳам таъкидлаш керак. 1-давранинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровда кучли учликдан яна бир легионер Ромик Хачатрян ҳам жой олди. Унга қарийб 5 фоиз мухлис овоз берган. Қолган футболчилар ҳаттоки бир фоиз ҳам овоз тўплай олишмади. Қуйида сўров якунлари билан танишасиз.
Сизнингча, биринчи давранинг энг яхши футболчи ким?
1. Садриддин Абдуллаев -44.98%
2. Жора Оганесян -44.54%
3. Ромик Хачатрян -4.93%
4. Ислом Тўхтахўжаев -0.86%
5. Дилшод Рахматуллаев -0.72%
6. Бобур Йўлдошев -0.48%
7. Зайниддин Тожиев -0.38%
8. Ислом Иномов -0.38%
9. Павел Бугало - 0.38%
10. Дилшод Жабборов -0.34%
11. Максим Казанков -0.34%