Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Назорат учрашуви: «Динамо» - «Навбаҳор» 3:0

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" навбатдаги ўртоқлик учрашувини "Динамо" билан ўтказди.

Учрашувдан олдин "Навбаҳор" таркибига Денис Романенко қайтиб келди. Бу албатта мухлисларни ҳаминқадар тинчлантириши бор гап. Шунингдек, Беларусдан ярим ҳимоячи Виталий Панасюк ҳам йиғинга қўшилди. Риндюк ҳам шу кунларда сафга қўшилиши керак.

"Динамо" билан ўтган учрашувда самарқандликлар "лочинлар"ни янчиб ташлади, 3:0. Ушбу учрашувда "Навбаҳор"дан "Динамо"га ўтган Виталий Почуев ва Илҳом Бойдедаевлар ажойиб ўйин кўрсатишганини айтиш керак. "Навбаҳор"га келиши кутилган Раҳматулло Бердимуродов ҳам "Динамо"дан қўним топди. Ҳимоячи бугунги учрашувда "арслонлар" сафида ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, "Навбаҳор" ҳозиргача 4 та назорат учрашуви ўтказиб, шундан 1 тасида ғалаба қозонди, холос ("Бухоро" билан, 1:0). Қолган учрашувларда "Бухоро"га 1:2, "Локо"га 1:3 ва "Динамо"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинди.

Ҳозирги таркибимиз билан бу кетишда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Маҳаллий футболчиларга ишонч билдириш керак, лекин тез фикрлаб эмас. Тошкентдаги йиғин 27 июлгача давом этади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 22:31, 22.07.2012.
Ўқилди: 5108 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик