Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Одил Аҳмедов ва Ко чемпионатни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Куз-баҳор тизимига ўтиб олган СОГАЗ – футбол бўйича Россия Премьер-лигасининг биринчи тури 20 июль куни старт олганидан хабарингиз бор.

20 июлдаги очилиш учрашувида Москванинг "Локомотив" клуби Саранскда "Мордовия" клубини устидан 3:2 ҳисобида устун келган бўлса, кеча бўлиб ўтган учрашувларда Санжар Турсунов "Алания" таркибига киритилмади ва валдикавказликлар ўз майдонида Москванинг "Спартак" клубига 1:2 ҳисобида бой беришди. Унинг собиқ жамоаси – "Волга" эса ўз майдонида пойтахт "динамочи"лари устидан минимал ҳисобда устун келди. Шунингдек, кеча ЦСКА ана шундай ҳисоб билан "Ростов"ни Москвада мағлубиятга учратган эди.

Бугун бўлиб ўтган яна 3 учрашувда таркибида Одил Аҳмедов ҳаракат қилаётган Махачқалъанинг "Анжи" клуби Краснодарнинг "Кубань" жамоасини қабул қилди. Гарчи учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Жоау Карлос ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиб, футболчилар Гуус Хиддинк бошчилик мурабийлар штаби ва "Динамо" стадионига йиғилган минглаб доғистонлик ишқибозларни асабий тарзда ўйин кузатишга маҳкум этган бўлсалар-да, 31-дақиқада Самуэль Это’О ва мавсум олдидан айнан "Кубан"дан сотиб олинган Ласина Траоре 43-дақиқада гол киритиб "Анжи"нинг ғалабасини таъминлашди.

Бугун бўлиб ўтган қолган икки учрашувда Зенит Кержаковнинг дубли эвазига ўз майдонида Пермнинг "Амкар"и устидан ғалаба қозонган бўлса, "Крилья Советов"-"Терек" ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Эртага Краснодарда шу ном билан аталувчи клуб Қозоннинг "Рубин"ини қабул қилиб, биринчи турга якун ясаб беради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:53, 22.07.2012.
Ўқилди: 5730 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.