Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Россия премьер-лигасида 1-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -

Бугун бир қатор учрашувлардан сўнг Россия премьер-лигаси илк тури ўз ниҳоясига етди. Кеча "Спартак", ЦСКА ва "Локомотив" жамоаларининг қийинчилик билан ўз рақибларини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ўтказилган учрашувлар ҳам кечагилардан анча қизиқарли ва шиддатлироқ ўтди дейиш мумкин.

Россия чемпиони "Зенит" Александр Кержаковнинг дубли эвазига "Амкар"ни мағлуб этган бўлса, Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби бироз қийинчилик билан "Кубань" ни таслим қилди.

Гуус Хиддинк шогирдлари ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборганига қарамай, тезда ўзига келди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол киритиб ўйин тизгинини ўз томонларига оғдириб олишди. Эътиборлиси "Анжи"га 3 очко олиб келган голни, яқиндагина айнан "Кубань"дан сотиб олинган Ласина Траоре киритди.

Молиявий жиҳатдан бироз ўзига келиб олган ва мавсум бошидан ўз таркибини анча кучайтириб олган "Крилья Советов" эса илк турни ғалаба билан якунлай олмади. "Терек"ни қабул қилган самараликлар ўйин сўнгидагига мағлубиятдан аранг қутулиб қолишди. Парагвай терма жамоаси ҳужумчиси Пабло Кабальеро ўйиннинг 86-дақиқасида пенальтидан тўп киритиб, ўз жамоасига 1 очкони олиб берди.

 

Россия премьер-лигаси: 1-тур

Анжи (Маҳачқалъа) – Кубань (Краснодар) – 2:1

Голлар: Карлос, 1 (0:1, автогол); Это'О, 31 (1:1); Траоре, 43 (2:1).

Крылья Советов (Самара) – Терек (Грозный) – 1:1

Голлар: О. Иванов, 56 (0:1); Кабальеро, 82 (1:1, пен).

Зенит (Санкт-Петербург) – Амкар (Пермь) – 2:0

Голлар: Кержаков, 37 (1:0); Кержаков, 62 (2:0, пен).

 
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:49, 23.07.2012.
Ўқилди: 5092 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.