"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн жамоасининг чемпионатдаги навбатдаги омадсизлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда биз етарлича кучли ўйнамадик, бунинг учун рақиб томонидан жазоландик. Битта гол урсак, иккинчи голни уришимиз мумкинлигини билиб, охиригача курашдик, аммо муваффақиятга эриша олмадик.
Ёмон ўйнадик деб ўйламайман, лекин ўйинларни яхшироқ назорат қилишимиз керак. "Ливерпуль" биринчи бўлимда иккита ажойиб имкониятни голга айлантирди, аммо биз иккинчи бўлимда кучлироқ эдик. Ваҳима қилмайлик, ҳаммаси яхшиланиши керак", деди Кейн Sky Sports нашрига берган интервюсида.