Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан шартномани Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 бошлангунига қадар узайтирмоқчи, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти 26 ёшли футболчига 2,5 йиллик шартнома таклиф қилади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда Асенсио “Реал” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
20 ноябр куни Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақаси бошланади.