Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар терма жамоамиз иккинчи йўқотишга учради.
86 кг. вазндаги вакилимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев иорданиялик Одай Риёд Одил Ҳинавийга қарши рингга кўтарилди. Мезбон спортчиси ўз мухлислари олдида яхши жанг қилишга ҳаракат қилди. Дастлабки 2та раунддан сўнг ҳисоб тенг бўлиб турганди. Одай сўнгги бўлимда ғалабани ўз томонига оғдирди — 3:2.