Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЕЧЛ. Нимчорак финал жуфтликларини баҳолаймиз!

Баҳо:
+ | -

8. "Интер Милан" - "Порту"

"Порту" ўз гуруҳини етакчи сифатида якунлаганди. Шу сабаб иккинчи ўриндаги жамоа билан тўқнаш келиши керак эди. "Интер" эса ана шу вариантлардан бири бўлган.

ЕЧЛда ўзаро

Тарихда: 4 та ўйин
"Интер": 2 та ғалаба
"Порту": 1 та ғалаба
Дуранг: 1 та
Сўнгги тўқнашув: 2005-2006 йил гуруҳ баҳслари

7. "Лейпциг" - "Манчестер Сити"

Ҳар доимгидек, "шаҳарликлар"га бу босқичда осонроқ рақиб рўбаро келди. Аслида доим ҳам ундай бўлмаган. Лекин гуруҳни етакчи сифатида якунлаш, одатда кейинги ўйинни осонлаштиради.

ЕЧЛда ўзаро

Тарихда: 2 та ўйин
"Лейпциг": 1 та ғалаба
"Ман Сити": 1 та ғалаба
Дуранг: 0 та
Сўнгги баҳс: 2021-22 йил гуруҳ баҳслари

6. "Брюгге" - "Бенфика"

Кўпчилик томонидан ушбу жуфтлик энг муносиби сифатида баҳоланмоқда. Негаки, рақибларнинг кучлари тенг ва кейинги босқич улар учун катта натижа бўлади. Қизиғи, бу жамоалар ўз гуруҳида катта клубларга қарши ажойиб натижа намойиш этишган.

ЕЧЛда ўзаро ҳали ўйин ўтказмаган

5. "Айнтрахт" - "Наполи"

Ҳозирда "Наполи" иштирокидаги ҳар қандай баҳс қизиқарли бўлиб қолди. Айни дамда италияликлар ички чемпионатда тенгсиз бўлиб қолмоқда. Уларга нимчорак финалда ўтган мавсум чемпионлари рақиб бўлади. Ҳа, франкфуртликлар ЕЛда ғалаба қозонган ҳолда ЕЧЛ йўлланмасига эга чиққан.

ЕЧЛда ўзаро ҳали ўйин ўтказмаган

4. "Милан - "Тоттенхэм"

Конте яна "Сан Сиро" ўйингоҳига қайтадиган бўлди. Бу сафар у "Тоттенхэм" билан "Милан"га бошоғриқ бўлишга ҳаракат қилиб кўради.

ЕЧЛда ўзаро

Тарихда: 2 та ўйин
"Милан": 1 та ғалаба
"Тоттенхэм": 1 та ғалаба
Дуранг: 1 та
Сўнгги тўқнашув: 2010-2011 йилги мавсум гуруҳ баҳслари

3. "BVB" - "Челси"

Ушбу қарама-қаршилик ҳам олдин юз бермаган. Аммо илк версияси ёниши кутилмоқда. Немислар учун қуръада иккита эҳтимолий рақиб бор эди: "Челси" ёки "Порту". Биринчи вариант бўлиб чиқди. Бу эса мухлислар учун айни муддаодир.

ЕЧЛ ўзаро ҳали ўйин ўтказмаган

2. "Ливерпуль" - "Реал"

Энг драматик тўқнашув сифатида эътироф этилаётган жуфтликларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари якунига етмаган. Хусусан, мерсисайдликларнинг 2018 йилда Киевдаги финалдан алами қолиб кетган. Бу алам бу йил, Парижда қондирилмади. Балки 2023 йилда Клопп ўз мақсадига етар.

ЕЧЛда ўзаро

Тарихда: 9 та ўйин
"Ливерпуль": 3 та ғалаба
"Реал": 5 та ғалаба
Дуранг: 1 та
Сўнгги тўқнашув 2021-22 йилги мавсум финали

1. "ПСЖ" - "Бавария"

Ушбу жуфтликларнинг финалда тўқнаш келганига, ҳали кўп вақт бўлмади. Энди эса биз улардан бирини нимчорак финалдаёқ йўқотишга мажбурмиз. Кўриш учун энг муҳим баҳс!

ЕЧЛда ўзаро

Тарихда: 11 та
"ПСЖ": 6 та ғалаба
"Бавария": 5 та ғалаба
Дуранг: 0 та
Сўнгги тўқнашув 2020-21 йилги мавсум чорак финали

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 22:11, 07.11.2022.
Ўқилди: 5423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.