Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Луисма Эрнандес: "Футбол чемпион бўлишини хоҳлайман"

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг мезбон жамоа устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун ўз майдонимизда ўтказган охирги учрашувимиз эди. Шу боис бугун ғалаба қозониб, муваффақиятимизни Бекобод аҳлига совға қилмоқчи эдик. Афсуски, охир-оқибат имкониятни бой бердик. Шунга қарамай, иккала бўлимда ҳам шогирдларим юқори даражада ўйин намойиш этди.

— Ёмғирли об-ҳаво ўйинга таъсир ўтказдими?
— Албатта, ёмғир учрашувга таъсир ўтказмай қолмади. Бу майдон ҳолатида ҳам сезилди. Шунга қарамай, биз 6-7 та голли вазиятлар яратдик. Учрашув охиригача курашиб, марказ ва қанотлар орқали комбинациялар ҳосил қилишга ҳаракат қилдик. Шогирдларим ўзининг бор имкониятини ишга солди деб ўйлайман.

— Бугунги баҳсда иштирок эта олмаган Худойшукур Сатторов, Аброр Тошқўзиевларнинг ўрни билиндими?
— Жамоадаги ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни бор. Улар ҳар бир ғалабага ўз ҳиссасини қўшмоқда. Сатторов, Тошқўзиев ва бошқа йўқотишлар бўлмаганида бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш эта олардик. Бироқ бугун мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Афсуски, рақиб жамоа яратган имкониятидан фойдаланиб кетди, биз эса дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

— Бу йил чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг ўйинларидан яхши хабардор мутахассис сифатида қайси жамоани чемпионликка кўпроқ лойиқ деб ҳисоблайсиз?
— Ҳозирда ғолиблик учун курашаётган уч клуб ҳам чемпионликка муносиб мавсум ўтказишди. Лекин ҳозиргина "Насаф" ўз уйида мағлуб бўлганини эшитиб, тўғриси бироз ҳайрон қолдим. Мен қайсидир жамоа эмас, футбол чемпион бўлишини хоҳлайман.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:49, 07.11.2022.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.