Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Чемпионликка курашаётган жамоалар «Насаф» рақибларини рағбатлантириб туришдими? Рўзиқул Бердиев жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон суперлигасининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи"га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз кутгандек бўлмади. Натижа қониқарсиз. "Нефтчи" ҳимояга яхши эътибор қаратди ва бизга деярли имконият бермади. Рақиб ҳар икки бўлимда дарвозамиз томон бир мартадан ҳужум уюштирди ва уларнинг ҳар бири хавфли бўлди. Уларнинг бирида қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Бу жуда ҳам оғир, аммо биз аввалги ўйинларда ҳам кўп очко йўқотганимиз жадвалга таъсир қилди.

Лекин яна битта баҳсимиз бор. Унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги учрашувдан кейин чемпионлик учун имкониятимиз пасайиб кетди. Озгина имконият бўлса, охиригача курашамиз. Умуман оладиган бўлсак, масум биз учун ёмон ўтмади.

Ўзи Кубок финалидан кейин йигитлардаги жисмоний ва руҳий тайёргарлик меъёрида эмасди шекилли, шу сабабга кўра бугун мағлубиятга учрадик.

Журналистлар "Насаф"нинг уйдаги ўйинларига кўпроқ эътибор беряптию, аммо сафарда учрашувларимизни унутиб қўйишяпти. Жорий мавсумдаги сафардаги ўйинларда энг яхши натижамизни қайд этдик. Уйда эса бизга қарши ўйнаган жамоалар кўпчилик бўлиб ҳимояда ҳаракат қилишаётгани учун гол уриш қийин кечяпти. Айни пайтда сафимизда индивидуал маҳорат эвазига ўйин тақдирини ҳал қиладиган ўйинчилар йўқ. Шунинг учун доимо қийналиб келяпмиз. Бу нарса бугун ҳам кўринди.

Бугун ҳакамлар туфайли эмас, ўзимиз вазият яратишда муаммоларга дуч келдик. Шунга қарамай, йигитларга эътирозим йўқ. Улар ғалаба қозонишга интилишди. Таваккал қилиб олдинга ташланганимиз туфайли қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.

"Насаф"га қарши ўйнаган рақиблар рағбатлантириб турилибдими? Ким кимга қанча мотивация берганини билмаймиз, аммо буни биз ҳам узоқдан эшитяпмиз. Ўйлашимча, бунинг ёмон жиҳати йўқ. Шунинг учун ҳам рақиблар бизга қарши икки карра кўпроқ куч ва мотивация билан ўйнаяпти. Бу нарса балки бордир. Буни аниқ билмаганим учун батафсил фикр билдира олмайман", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:56, 07.11.2022.
Ўқилди: 16544 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.