Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Никола Лазаревич: “Кейинги учрашув мен учун жамоадаги сўнггиси”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қизилқум” (6:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич учрашувдаги хатолар, ёзда селекция ишларида жамоа суст ҳаракат қилгани ва сўнгги турдан сўнг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.

“Ҳимоядаги хатолар бизга қимматга тушди. Рақиб биринчи голидан кейин тезда иккинчисини ҳам урди. Бу бизни футболчиларни руҳан “эсанкиратиб қўйди”. Рақибнинг даражаси ва сифати юқори. Бу чемпион жамоа. Таркибида сифатли футболчилар бор”, - деди Лазаревич.

“Балки футболчилар мавсум якунланишини кутишаётгандир. Уларнинг ўз вазифалари бор. Тўғри, улар тажрибали футболчилар, аммо уларни мен йиғмаганман. Агар жамоани мен йиққанимда бошқа гап эди. Бошқалар ёзда таркибларини кучайтиришганда, биз ёзда ҳеч кимни олмадик. Селекция қилинмади”.

“Раҳбарият билан гаплашиб олдим, мавсум якунида жамоадан кетаман. “Сурхон”га қарши ўйиндан кейин кетишим ҳақида қарор қабул қилиб бўлган эдим. “Сўғдиёна”га қарши ўйин клубдаги охирги ўйиним”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:52, 08.11.2022.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.