Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рўзиқул Бердиев: “Уйдаги ўйинлардан кўра сафарда яхшироқ ўйнаяпмиз”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган “Насаф” – “Нефтчи” (0:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Кубок финалидан кейинги чарчоқ, нега сафарда уйдаги ўйинлардан кўра яхшироқ ўйнашаётгани ва учрашувда жамоасига нима этишмаганини ва рақиблар унинг жамоасига қарши ўйинларда рағбатлантирилаётгани борасидаги гапларга фикр билдирди.

“Ўйин биз учун кутилмаган натижа билан тугади. Рақиб чуқур ҳимояланди ва ҳужумда бизга деярли имкон бермади. Олдинга ўтиб таваккал қилдик ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик”, - дейди мураббий.

“Олдинда вазият ярата оладиган ва ҳужумларни якунлайдиган футболчимиз йўқлиги билиниб қолди. Журналистлар негадир фақат уйдаги ўйинларга эътибор қаратишаяпти. Сафардаги ўйинларда яхши мавсум ўтказаётганимиз ҳақида негадир гапиришмаяпти. Аввал айтганимдек, уйда рақибларимиз чуқур ҳимояланишаяпти ва бу бизга қийинчилик туғдираяпти. Бугунги натижадан кейин имкониятларимиз анча пасайиб кетди. Олдинда яна битта ўйин бор ва биз охиригача ҳаракат қиламиз”.

“Биринчи таймда ўзимиз кам вазият яратдик. Ўзимиз яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Бунга ҳакамларни алоқаси йўқ”.
“Бизга қарши ўйнаётганлар рақиблар томонидан бонуслар билан рағбатлантирилиши ҳақида биз ҳам узоқлардан эшитаяпмиз. Кўп жамоалар очко йўқотишимизни исташаётгандек. Жамоалар бизга қарши икки карра куч билан ўйнашаяпти. Аммо, бу борада асос ёки фикр йўқ.”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:53, 08.11.2022.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.