"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья ўз миллий жамоасидан Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун чақирув олганига изоҳ берди.
"Биринчи жаҳон чемпионатим, ҳозир ўзимни қандай ҳис қилаётганимни таърифлашга сўзим йўқ. Бразилиялик мухлислар биз билан. Бизда ажойиб таркиб бор, биз жаҳон чемпиони бўлиш учун бор кучимизни ишга соламиз", - деди Рафинья.













