"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс бош мураббий Хосеп Гвардиола "Челси"га қарши Лига кубоги баҳсида унга имконият беришини ваъда қилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи аввалроқ турли жароҳатлар туфайли мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборган эди.
"Жароҳатдан кейинги биринчи машғулотимдан сўнг, Гвардиола мени четга тортди ва "Челси"га қарши Лига кубоги ўйинида майдонга туширишини ваъда берди", - деб тан олди Филлипс 5 Live Sport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Лига кубоги доирасидаги "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви шу ҳафта ўрталарида бўлиб ўтади. Ўйин "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.
АПЛнинг сўнгги икки турида “Челси” “Брайтон” ва “Арсенал”га мағлуб бўлди.