Тожикистон чемпионати 11-турининг қолдирилган ўйини - "Вахш" ва "Равшан" жамоалари ўртасидаги учрашувда (1:0) қизиқ воқеа содир бўлди, дея хабар беради Cissoccer.com.
Бош ҳакам Рустам Холов ўйинда "Равшан" футболчиси Течи Соломонга икки марта сариқ карточка кўрсатади, аммо қизил карточка кўрсатишни унутади. Биринчи сариқ карточка 23-дақиқада қўпол ўйин учун кўрсатилган бўлса, иккинчиси 78-дақиқада ҳакам билан тортишгани учун кўрсатилади.