Англия премьер-лигасини тарк этган "Портсмут" клуби қарзлари туфайли тугатилиши мумкин. Айни пайтда клуб ўзининг саккиз нафар ўйинчиси билан ойлик маошлар берилиши тўғрисида келишмоқда.
Клубнинг энг катта қарзи Нигериялик Нванкво Канудан - 3 миллион фунт. Агар томонлар келиша олмасалар "Портсмут" тугатилиши мумкин, дея хабар беради Sky Sports.