Йилнинг энг йирик спорт воқеаси бўлган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида. Ва FIFA 23 ўзининг 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишга қарор қилди, у ерда орзу қилинган Жаҳон чемпионатида ким қатнашишини билиб олди.
Энг қизиғи шундаки, аввалроқ Electronics Arts кетма-кет уч марта ўтган жаҳон чемпионатлари ғолибларини аниқлаган. 2018 йилда ФИФА Франциянинг ғалабасини, 2014 йилда Германиянинг ғалабасини, 2010 йилда эса Испаниянинг устунлигини башорат қилганди. Келинг, канадаликлар бу сафар тахмин қила оладими, кўрамиз.
Гуруҳлардаги ўйинлар кутилганидек ўтди – Бразилия, Аргентина, Франция ва Германия биринчи ўриндан осонлик билан плей-оффга чиқишди. Балки ягона сенсация Англия терма жамоасининг "B" гуруҳидан чиқа олмаслиги бўлиши мумкин эди. Дастлаб улар ўзаро учрашувда АҚШга ютқазди, кейин эса Уэльсни мағлуб этди. Бироқ Жуд Беллингемнинг голи жамоани шармандаликдан қутқариб, 1/8 финалга олиб чиқди.
"H" гуруҳида ҳақиқий драма юзага келди: Португалия ва Корея плей-офф йўлланмасини қўлга киритди, Гана ва Уругвай учинчи ўрин учун курашди. Шиддатли қарама-қаршиликда Африка жамоаси 4:3 ҳисобида зафар қучди.
1/8 финал
Плей-офф босқичи Англия жамоасининг топ-жамоалар билан ўйинларга тўлиқ тайёр эмаслигини кўрсатди - улар Нидерландияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бунга параллел равишда Аргентина терма жамоаси Данияни, Франция Полшани мағлуб этди, Бразилия Корея қаршилигини сезмади, Португалия эса Швейцария билан курашди.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Сенегални 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 2002 йилдан бери илк бор чорак финалга чиқди. Хорватия кутилмаганда худди шундай ҳисобда Испанияни мағлуб этди. Бельгия гол урди ва бутун учрашув давомида Германия билан ўйинда устунлик қилди, бироқ Ханс-Дитер Флик шогирдлари сўнгги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди ва ¼ финалга йўл олишди.
1/4 финал
Чорак финалдаги кескинлик жамоаларга кучли таъсир кўрсатди – жамоалар ҳимоявий ўйнаб, майдон марказида тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишди. Натижада бирданига учта ўйин битта гол фарқи билан якунланди:
Аргентина Лионель Мессининг голи эвазига Нидерландияни мағлуб этди;
Франция Килиан Мбаппенинг муваффақиятли югуриши туфайли АҚШни мағлуб этди;
Португалия Криштиану Роналдунинг зарбаси эвазига Хорватияни ортда қолдирди.
Бразилия эса 2014 йилдаги шармандали мағлубиятидан кейин илк бор жаҳон чемпионатида Германия билан тўқнаш келди. Ва бу сафар ҳаммаси бошқача бўлди - Винисиус ва унинг жамоаси 3:0 ҳисобида немислар устидан ғалаба қозонди. Саккиз йил олдинги шармандали мағлубиятга муносиб жавоб.
1/2 финал
Ярим финал баҳсларини деярли финалга тенг тарзда ўтди. Куннинг биринчи ўйинида жамоадошлар тўқнаш келишди: Лионель Месси ва Килиан Мбаппе. Тажриба ва пўлат асаблар Аргентина терма жамоасининг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таминлади. Франциялик ёш юлдузга кетма-кет иккита жаҳон чемпиони бўлиш насиб этмади.
Параллель ўйинда Португалия ва Бразилия 120 дақиқа давомида тенг кураш олиб боришди ва пенальтилар сериясигача етиб боришди. Алисон Бекернинг сейви Бразилияга 5:4 ҳисобида ғалаба келтирди.
Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда Франция терма жамоаси Португалия қаршилигини минимал фарқ билан енгишга муваффақ бўлди.
Финал
1990 йилги жаҳон чемпионатидан буён илк бор икки ашаддий рақиб финалда тўқнаш келди: Бразилия ва Аргентина. Учрашув жуда кескин ўтди, жамоалар яна бир бор таваккал қилмасликка ҳаракат қилишди ва одатдагидан кўпроқ ҳимоявий ўйин кўрсатишди.
Учрашув тақдирини иккинчи бўлимда Лионел Мессининг аниқ зарбаси ҳал қилди. “Ўзга сайёралик” Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, Аргентина терма жамоасини юқори нотада тарк этишга муваффақ бўлди.
Аргентина 2022 йилги ФИФА 23 Жаҳон чемпионати ғолиби.
Турнир натижалари
Месси ўз терма жамоаси ғалабасидан ташқари, мос равишда турнирнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси учун "Олтин бутса" ва "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритди. “Олтин қўлқоп” аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинесга насиб этди.
Энг яхши тўпурар - Лионель Месси (8 гол)
Турнирнинг энг яхши футболчиси - Лионель Месси
Турнирнинг энг яхши дарвозабони - Эмилиано Мартинес
2022 йилги жаҳон чемпионати рамзий терма жамоасига асосан Бразилия ва Аргентина футболчилари киришди:
Дарвозабон: Эмилиано Мартинес (Аргентина)
ҳимоячилар: Жоау Канцелу (Португалия), Рафаэл Варан (Франция), Маркиньос (Бразилия), Маркос Акуня (Аргентина);
ярим ҳимоячилар: Леандро Паредес (Аргентина), Родриго Де Пауль (Аргентина);
ҳужумчилар: Винисиус Жуниор (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина), Килиан Мбаппе (Франция), Ришарлисон (Бразилия).
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳодисаларнинг ҳаммаси видеоўйинда содир бўлган. Реал ҳаёт билан алоқасини эса Жаҳон чемпионати якунида билиб оламиз!