Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Суперлига. Тошкент дербиси пойтахтда ўтади, аммо “Пахтакор” стадионида эмас

Баҳо:
+ | -

Суперлига сўнгги турига уч кун вақт қолди. Айни вақтда чемпионлик учун уч жамоа жиддий кураш олиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, сўнгги тур беллашувларига бўлган қизиқиш юқори.

Хабарингиз бор, сўнгги турда “Пахтакор” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлиши керак. Бироқ “Бунёдкор” стадионида реконструкция ишлари давом этаётгани сабаб, “қалдирғочлар” бошқа ареналарда уй ўйинларини ўтказишга мажбур бўляпти. Режалаштириш жараёнида “Бунёдкор” сўнгги турни “Пахтакор” стадионида ўтказиш таклифини аввалдан киритганди. Бунга жавобан ЎзПФЛ сўнгги турдаги Тошкент дербиси мусобақа жадвалига таъсир кўрсатмайдиган ҳолатда бўлса, беллашув “Пахтакор” стадионида ўтишига қарши эмаслигини маълум қилганди.

Бироқ воқеалар ривожи чемпион фақатгина 26-турга келибгина ойдинлашишини тақазо этди. Олтин медаллар учун курашда “Пахтакор” ҳам бор эканидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Тошкент дербисига “Пахтакор” аренаси мезбонлик қилишига рухсат бермади. Боиси мазкур ҳолат “пахтакорчилар” имконияти сунъий ошиб кетишига олиб келиши мумкин эди.

Ҳолатни инобатга олиб, “Олимпик” ва “Бунёдкор” футбол клублари сўнгги турда майдон алмаштириш бўйича келишувга эришди. Маълумки, “Олимпик” футбол клуби ҳам ўзининг уй стадионига эга эмас ва у ижара шартномаси асосида “Жар” ўйингоҳидан фойдаланиб келади. “Пахтакор” футбол клуби эса ўз аренасида сўнгги турни якунлаш тақиқи бор эканидан келиб чиқиб, “Олимпик” жамоасига ўз аренасини тақдим этишга рози бўлди. Мазкур келишув натижасида чемпионлик учун даъвогар “Насаф” ҳолати яхши бўлган яна бир аренада тўп суриш имкониятига, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” эса сўнгги турни ўз аренасида бўлмаса-да, ўз шаҳрида ўтказишга эришди.

Бунда иккинчи йўл ҳам бор бўлиб, “Локомотив” футбол клуби сўнгги тур учун “Пахтакор” билан стадион алишиши мумкин эди. Бироқ “темирйўлчилар” учун ҳам сўнгги тур муҳим эканидан келиб чиқиб, “Локомотив” раҳбарияти бунга рози бўлмади. ЎзПФЛ бу ҳолатда клубни тўғри тушунади.

2022-йилги мавсум стадионлар бўйича талаб кучайтирилганидан хабарингиз бор. Шундан келиб чиқиб, мавсум давомида 7 та клуб бошқа ареналарда ўйнашга мажбур бўлди. Бу борада “Турон”, “Пахтакор”, АГМК, “Динамо”, “Локомотив” каби клублар майдон масаласида катта ёрдам берганини эътироф этиш керак. Талабларнинг 2020-йилдан бошлаб босқичма-босқич кучайтирилиши натижасида биз шу мавсумнинг ўзида “Жар”, “Истиқлол”, “Бухоро”, “Хоразм” каби стадионлар янги қиёфа касб этди.

Стадионлар билан боғлиқ ҳолат, қолаверса, У23 Осиё чемпионатига Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиши каби масалалар ЎзПФЛ тақвим режалари учун яхшигина мураккаблик келтириб чиқарди. Ишонамизки, футбол жамоатчилиги бу ҳолатни талқин қилишда барча масалани ҳисобга олади. Чунки биз нафақат Регламентдаги, балки клубларнинг ўзаро муносабатларида ҳам тенг ҳуқуқлилик принципидан келиб чиқишга ҳаракат қилдик", - дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Манба: PFL.uz
Киритилди: 15:26, 09.11.2022.
Ўқилди: 2359 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.