Англиянинг "Микловер" клуби футболчиси, 18 ёшли Фин Боуэн вафот этди. Фожиа сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
"Кеча тонгда "Микловер" ўйинчиларидан бири, дарвозабон Фин Боэенни фожиали тарзда йўқотди. 18 ёшида Фин клуб академиясининг ажралмас қисми эди. У мавсумолди тайёргарликда ажойиб ўйин кўрсатганидан сўнг август ойида "Лейстон"га қарши сафарда бўлиб ўтган ўйинда асосий таркибдаги дебютини ўтказганди. Клубдагиларнинг барчаси Финнинг вафоти ҳақидаги хабардан хафа бўлишди ва у "Дон Эмотт Арена"да ҳеч қачон унутилмаслиги учун қўлидан келганини қилади", - дейилади клуб баёнотида.
"Микловер" футбол клуби ҳаваскор инглик жамоалари тизимидаги Жанубий Премьер-лигада ўйнайди.