Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Ньюкасл"нинг топ клубга айланишининг сири нимада?

Баҳо:
+ | -

Дам олиш кунларида “Ньюкасл” сафарда “Саутгемптон”ни мағлуб этди (4:1) ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпул”дан юқори ўринга чиқиб олишди. 13 ўйинда жамоа фақат битта мағлубиятга учраган ва мағлубиятсиз серияси 9 учрашувга етган. Буни осон тақвим билан боғлаб бўлмайди: Эдди Хау жамоаси ўзини энг кучли рақибларга қарши рақобатбардошлигини кўрсатмоқда - "Манчестер Сити" (3:3) ва "Манчестер Юнайтед" (0:0) билан дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" устидан ғалаба қозонди (2:1). “Ньюкасл” фақат “Ливерпул”га ютқазди (1:2), шунда ҳам “қизиллар” қўшиб берилган еттинчи дақиқада ғалаба тўпини киритишди.

Бундай кўтарилиш Саудия эгалари томонидан "Ньюкасл" сотиб олинганининг бир йиллигига тўғри келди. 2021 йил октябрь ойида Англиянинг шимоли-шарқида ушбу воқелик юз берди - мухлислар хурсанд бўлишди, журналистлар ва блоггерлар эса иштиёқ билан эҳтимолий пулларни ҳисоблашди.

Кубоклар ҳали кутилгани йўқ, аммо тараққиёт аниқ. “Ньюкасл”даги Саудия эраси еттита ўйинда ғалабасиз серия билан бошланган, бироқ ўтган мавсумнинг сўнгги 18 ўйинида “Ньюкасл” 12 марта ғалаба қозонган. Агар 12 ой давомида - 2021 йил октябридан 2022 йил октябригача бўлган жадвални олсангиз, унда клуб еттинчи ўринни эгаллаган.

Мураббий ва инфратузилма

Ишончнинг катта қисми Хауга тегишли. Янги эгалар, албатта, 44 ёшли англиялик билан нишонни уришган, гарчи уларнинг биринчи танлови Унаи Эмери бўлса ҳам, асосий танловда адашмаган. “Ньюкасл” баск билан деярли келишиб олган. У аллақачон учиб кетиши, сўнгги тафсилотларни келишиб олиши ва шартномани имзолаши керак эди. Ҳаттоки, шахсий самолёт брон қилинган эди. Бироқ, жўнаш арафасида соат 23:00 да Эмери таклифни рад этди. Якунда ҳамма фойда кўрди: Эмери "Вильярреал" билан Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин ўтказди, ярим финалга чиқди ва кейин барибир Англияда ишга жойлашди ва "Астон Вилла" таклифини қабул қилди. "Ньюкасл" эса Хауни олди.

“У бу иш учун жуда мос келади. Ишончим комилки, у келиб, дарҳол вазиятни ўзгартира бошлайди. У клубга нима бериши мумкинлигини аниқ биламан. Хау ҳар доим жуда талабчан ва бу "Ньюкасл"га керак. Хау вазиятларни қандай ҳал қилишни яхши биларди”, дейди жамоа ҳужумчиси Каллум Уилсон.

Шу билан бирга, Хаунинг талабчанлиги нафақат машғулот майдонида, балки футболчилар билан ишлашда ҳам намоён бўлади. The Athletic нашрининг ёзишича, у "Ньюкасл"га келганида кўп жиҳатдан "Борнмут"никидан паст бўлган инфратузилманинг ҳайратда қолган. Хусусан, мураббий ўз ёрдамчиси Жейсон Тиндалл билан битта офисни баҳам кўради. У дарҳол клубнинг олдинги эгаси Майк Эшли даврида эътибордан четда қолган ўқув мажмуасини реконструкция қилиш зарурлигини таъкидлай бошлади. Ва ундан ҳам яхшироқ - янги базани қуришга киришди. Бу талаб вақтида эшитилди.

Академиянинг бюджети сезиларли даражада кўпайди, аёллар жамоаси эса кадрлар билан таъминланди. Биринчи жамоада овқатланиш мутахассиси, мураббий-таҳлилчи ва яна бир фитнес мутахассиси бор эди. Савдо ва бошқа носпорт бўлимлари ходимлари кенгайтирилиб, у ердаги маошлар бозор талабларига мослаштирилди. Тушуниш учун, "Ньюкасл" тижорат бўлимида тўрт киши ишлаган, Премьер-лиганинг топ клубларида эса 250 нафар ходим ишлайди.

Бу, бир томондан, кимдир ўз ихтиёри билан пулни ҳаддан ташқари харажат қиладиган вазиятга ўхшайди. Бошқа томондан, "Ньюкасл"нинг исмини ошкор этмаган ходими The Athletic нашрига "энди улар ўзларини жиддий спорт ташкилотига ўхшаб қолгандек ҳис қилишаётганини" айтди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 21:46, 09.11.2022.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.