"Севилья" "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депайга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Fichajes.
Манбага кўра, севилияликлар амалдаги клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаган 28 ёшли нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни кутмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Депай "Барселона" сафида 3 та ўйинда 1 та гол урган. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













