Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳаким Фузайлов: «Футболчилар бугун майдоннинг бир қаричи учун курашганлари мақтовга сазовор»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Про лиганинг 24-тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон"га қарши ўйин (3:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз "Андижон" қандай футбол ўйнашини ва уларни Суперлига йўлланмаси йўлидаги вазифаларини бажариб бўлганликларини ҳам тушуниб турган эдик. Лекин биз ҳали ўз вазифамизни бажариб бўлганимиз йўқ. Шу сабабли йигитларга бўшашмасликни, пастдан қисқа узатмалар орқали, ўзимиз кўниккан ўйинимизни намойиш этишни сўрадим. Ҳаммаси биз айтгандай бўлди десам адашмайман. Рақибимизда бўйи баланд футболчилар кўплиги учун асосан юқоридан ва стандартлардан унумли фойдалананишади. Жамоа шунга мослашган ва биз тахмин қилгандек ҳаракат қилишди. Қисқаси бугун бизнинг кунимиз эди. Жамоам борини бериб, жуда ҳам зарур бўлган 3 очкога эга бўлди. Лекин ҳали кураш тугамади, биз ўз йўлимизда давом этамиз. Бугунги ўйин учун барча футболчиларимга катта раҳмат, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганлари учун улар мақтовга сазовор. Бизнинг севимли мухлисларимизга ҳам катта раҳмат», — деди Ҳаким Фузайлов.

"Бухоро" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 23:15, 10.11.2022.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.