“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Сассуоло”га (1:1) қарши ўйинда бир футболчига нопрофессионал муносабатда бўлгани учун унга клубни тарк этишни маслаҳат берганини айтди.
“Мен ечиниш хонасига деярли бормайман, лекин бугун буни ҳаммага айтиш учун келдим. Мен у билан гаплашдим ва январда клубни тарк этишини маслаҳат бердим, лекин у нима билан банд бўлишини билмайман", - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турдан сўнг Моуриньо ўз жамоаси футболчиларидан бирининг нопрофессионал хатти-ҳаракати ҳақида гапирган эди.
Шу билан бирга португалиялик мутахассис футболчининг номини айтмади.