Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Ливерпул»нинг янги раҳбарият давридаги таркиби қандай кўриниш олади?

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби ўз эгаси бўлган «Fenway Sports Group» томонидан сотувга қўйиладиган бўлди. Бу қарор клуб мухлислари ва кенг футбол оммасини ҳайрон қолдирди. Ушбу воқелик тез орада FSG'нинг мерсисайдликларга 12 йиллик эгалигига якун ясаб, клуб тарихида янги саҳифа очилишига олиб келади. Айни дамда жамоани сотиб олишга бир нечта миллиардер харидорлар қизиқиш билан қарамоқда. Бу эса Юрген Клопп учун айни муддао бўлиши мумкин...

«Ливерпул»нинг янги хўжайин(лар) қўлига ўтиши, Клоппга катта имкониятлар тақдим этиши мумкин. Жумладан, клуб трансферлар борасида кенгроқ танловларга эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида Юрген Клоппнинг узоқ муддатлик нишонларига етишига ёрдам беради. Ўша нишонлардан бири «ПСЖ» юлдузи Килиан Мбаппедир. 23 ёшли ҳужумчи яқиндагина ўз клубини тарк этиш ниятида эканини билдирган эди. Мбаппега даъвогарлар орасида «Ливерпуль» ҳам мавжуд. Француз футболчисининг нархи 175 миллион еврога тенг. Мерсисайд клубининг айни дамдаги ҳолати бу нархни кўтармайди. Аммо «Ливерпул»нинг янги, бой эгага сотилиши, ҳаммасини ўзгартириши мумкин.

Килиан Мбаппе Клопп орзусидаги ягона юлдуз эмас. «Ливерпуль» анчадан бери «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жюд Беллингемга қизиқиш билдириб келмоқда. 19 ёшли инглиз футболчиси келаси ёзда немис жамоасидан кетиши айтилган. «Қизиллар» 130 миллион фунтга баҳоланган юлдузни сотиб олиш учун энг асосий даъвогар саналади. Аммо бунга эришиш осон кечмаслиги аниқ. Негаки, Беллингемнинг бошқа, анчагина яхши молиявий қудратга эга бўлган харидорлари ҳам бор. «Ливерпул»нинг бўлажак эгалари эса мана шундай харидлар учун «Реал», «Манчестер Сити» ва «МЮ» каби рақиблар қаршилигини енгиб ўтишга қодир бўлиши лозим.

«Ливерпуль» ярим ҳимояга Беллингем билан биргаликда Федерико Вальвердени ҳам жалб этмоқчи. Мерсисайдликлар ўтган ёзда уругвайлик юлдузни сотиб олишни эплай олмаган. «Реал» футболчисининг айни дамдаги нархи 85 миллион фунтга тенг. Агарда янги келадиган раҳбарият пулни аямаса, мана шундай янги юлдузлар билан Юрген Клопп ўз жамоасини катта марралар сари бошлаш имконига эга бўлади.

Демак, «Ливерпул»нинг янги даврдаги таркиби қуйидагича бўлади:

Дарвозада: Алиссон Бекер;
Ҳимояда: Гомес, Ван Дейк, Александер-Арнольд, Робертсон;
Ярим ҳимояда: Беллингем, Валверде, Фабиньо;
Ҳужумда: Салаҳ, Мбаппе, Нуньес.

 

 

 


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:01, 11.11.2022.
Ўқилди: 6771 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.