Кириш Регистрация

Англия терма жамоаси мамлакат тарихидаги иккинчи энг тажрибали футболчилар жамланмаси эга!

Баҳо:
+ | -

Кечагина Гарет Саутгейт Жаҳон чемпионати учун ўзининг танловларини эълон қилди. Рўйхатдан 26 та футболчи жой олган бўлиб, йиғилган футболчилар Англия тарихидаги энг тажрибали жамоалардан бирига айланди.


Жамоадан жой олган 26 футболчининг термадаги ўйинлари қўшиб ҳисоблаб чиқилганида, умумий 820 баҳс ўтказилганлиги маълум бўлди. Бу эса мутлақ рекорддан 1 тага камдир. Бу борада биринчи ўринни 2010 йилги Жаҳон чемпионатига олиб кетилган таркиб эгаллаган. Ўшанда жамоага Фабио Капелло бошчилик қилган. Жамоанинг умумий баҳслари сони 821 та бўлган. 2010 йилги таркибда Уэйн Руни, Стивен Жеррард, Фрэнк Лэмпард каби таниқли юлдузлар бор эди. Шунингдек, терма жамоада ўйин ўтказиш борасида Эшли Коул, Дэвид Жеймс, Жон Терри, Жермейн Дефо ҳамда Жо Коул олдинги ўринларни эгаллаган. Бироқ, бу статистикалар Жанубий Африка заминида инглизларга ёрдам бера олмаган. Улар нимчорак финалда Германияга 4-1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ортга қайтишга мажбур бўлган.

Англиянинг бугунги таркиби ҳам жуда тажрибали. Улар ичида Рахим Стерлинг (79), Харри Кейн (75), Кайл Уокер (70) Жордан Хендерсон (70) энг кўп майдонга туширилган ўйинчилар саналади. Шунингдек, жамоада бир нечта янги ва тажрибасиз футболчилар ҳам бор. Жеймс Меддисон (1), Эрон Рамсдейл (3), Каллум Уилсон (4) ва Бен Уайтлар (4) ўша футболчилар сирасига киради. Аммо умумий термага қараб, тажрибанинг барибир юқори эканини айтиш мумкин. Хусусан, сўнгги Европа чемпионатида жамоада жами 641 марта майдонга тушган футболчилар бўлган. 2018 йилги мундиалда эса бу кўрсаткич 449 тага тенг эди. Аммо ўша мусобақалар Англия учун ярим финал ва финал билан якун топган.

Шуниям таъкидлаш керакки, ҳозирда турнирлар учун 26 та футболчи жалб этишга рухсат берилган. Олдинлари эса умумий жамоа 23 аъзодан ташкил топарди. Эслатиб ўтамиз, Англия ўзининг гуруҳ баҳсларини 21 ноябрь куни, Эрон термасига қарши ўйин билан бошлайди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:50, 11.11.2022.
Ўқилди: 2647 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик