Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

«МЮ»га Роналду керакми?

Баҳо:
+ | -

Кеча Криштиану Роналду майдонга тушмаган ўйинда “Манчестер Юнайтед” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Футболчи ва жамоа ўртасидаги муносабат, у тен Хаг жамоасини кучайтира оладими, унинг клуб тарихидаги ўрни қандай, атрофдаги турли мунозараларни бир четга суриб, оддий саволни ўртага ташлаш керак – “Юнайтед” Криштиану билан яхши ўйнаяптими ёки усиз? Агар клуб ўзини барча турнирларда юқори натижалар учун курашувчи сифатида намоён этмоқчи бўлса, фақат мана шу саволнинг жавоби кейинги қарорларда асосий ролни ўйнаши шарт. Яъни агар жамоа усиз кучли бўлса, Роналду кетиши, агар Роналду захирадан майдонга тушганда фойдали бўлса, шундай бўлиши, агар ҳужумчи ростан ҳам жамоани кучайтирса, асосий таркибда ўйнаши керак. Бўлди.

Энди, саволга жавоб излаб кўрамиз. “Манчестер Юнайтед” Криштиану асосий таркибда тушган ўйинларда қандай натижаларни қайд этяпти-ю, усиз нима бўляпти?

Статистикани бузмаслик учун “Омония” ва “Шериф”га қарши учрашувларни олмайман. Чунки бу жамоалар савия, қаршилик сифати бўйича “МЮ”дан бирмунча паст ҳисобланади. Бу ўйинларга қараб аниқ хулосалар бериш имконсиз. Эсингизда бўлса, жамоада Ромеро исмли захира дарвозабони бўлган ва унинг кўрсаткичлари (ўртача гол қўйиб юбориш) “МЮ”да ўйнаган ҳамма дарвозабонлардан юқори эди. Чунки Ромеро асосан Англия Лига кубоги, Европа Лигаси каби ўйинларда туширилар, кўп қуйи лига жамоаларига қарши баҳсларда кўрсаткичлари яхшиланиб қоларди, албатта.

Хуллас, АПЛ жамоалари ва “Сосьедад”ни ҳам қўшсак, “Манчестер Юнайтед” бу мавсумда 16 ўйинда майдонга тушди. 6 ўйинда Роналду илк дақиқалардан ўйнаган бўлса, 10 учрашувда у учрашувда захирадан тушди ёки умуман ўйнамади.

Роналду илк дақиқалардан таркибда ҳаракат қилган 6 учрашувда жамоа 3 та гол урди. Ҳар ўйинга 0.5 голдан. 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият. Ўйинни Роналдусиз бошлаган 10 учрашувда жамоа 7 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият. 10 ўйинда 20 гол киритилган. Ҳар ўйинга ўртача 2 голдан тўғри келмоқда.  

Жамоа бу мавсум 3 ўйинни умуман гол урмасдан тарк этган. Ҳар уч ўйинда ҳам Роналду асосий таркибда ҳаракат қилган. Яъни Роналдусиз ўйинларда жамоа ҳар сафар камида 1 та бўлсаям гол урган.

Криштиану Роналдунинг истеъдодига шубҳам йўқ, ҳатто ҳозирги палладаги спорт формасини ҳам танқид қилмоқчи эмасман, балким, яқинда бошланадиган мундиалда ҳужумчи ўзини кўрсатар. Шунчаки, юқоридаги фактлар камида шуни исботлайди – тен Хаг жамоасига Роналду керак эмас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:39, 11.11.2022.
Ўқилди: 5069 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.