Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Эрон U19 Ўзбекистон ёшлари билан ўйин учун 10 август куни Тошкентга етиб келади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак бўлган Эрон U19 терма жамоаси 10 август куни Тошкентга етиб келади.

Шу йилнинг 3-17 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати U19га тайёргарлик кўраётган жамоалар 12 август куни Тошкентда, 15 август куни Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказишади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионати саралашининг сўнгги иккитасида бир гуруҳдан жой олишган. Уларнинг ҳар иккаласига Эрон мезбонлик қилган бўлиб, 2010 йилгисида Ўзбекистон, 2012 йилгисида эса Эрон дастлабки ўрин билан қитъа чемпионатига йўл олган. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари шу йил бўлиб ўтган ўазро ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, саралаш гуруҳини иккинчи ўринда якунлашганди.

Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари амалдаги чемпион КХДР, шунингдек, Вьетнам ва Иордания термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Эрон эса «А» гуруҳида Кувайт, Япония ҳамда мезбон – БАА синовида бўлади. Августнинг иккинчи ўн кунлигида эса бу икки азалий рақиб Ўзбекистонда тўқнаш келишади. 10 август куни пойтахтга етиб келадиган Эрон ёшлари, 17 август куни Теҳронга қайтиб кетишади.

Ўзбекистон U19 терма жамоасининг Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан мазкур ҳаволада танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:44, 25.07.2012.
Ўқилди: 5826 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.