Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Томмазо Побега: «Ҳозирги имконият – машаққатлар маҳсули»

Баҳо:
+ | -

Аввалги мавсум «Торино»да ижара келишуви асосида ўйнаган, ўйнаганда ҳам, барча мухлису-мутахассисларни бирдек лол қолдирган «Милан» ярим ҳимоячиси Томмазо Побега Tuttosport нашрига берган интервьюсида ҳозирги имкониятларга мутлақо муносиблиги ҳақида дадил гапирди.

Айтиш жоиз, «россонерлар» марказий ҳудудида Тонали, Бенносир, Крунич, Адли каби ижрочилар борлигига қарамай, Томмазо жорий мавсум майдонда тез-тез кўриниш бермоқда ва асосийси, чакки таассурот қолдирмаяпти. «Ёзнинг охирида клуб раҳбарлари ва мураббий билан алоҳида учрашганимдан сўнг клубдан кетмаслигим кераклигини тушундим. «Милан»да қолиш - бу фаолиятимдаги яна бир бошланғич нуқта, янги босқич. Ҳар йили мақсадни юқорироқ даражага кўтараман ва ҳозир бемалол айтишим мумкинки, жамоа сафида қолиб, олдинга яна бир қадам ташладим», - дея далил сўз бошлади Побега суҳбат аввалида.

Болалик хотиралари

- Ақлимни танибманки, футбол ва баскетболга меҳр берганман. Ҳар иккисида бирдек ўйнардим, лекин барча дўстларим футболни танлашгани таъсирида баскетболдан воз кечганман. Лекин бу спорт турини ҳамон яхши кўраман, чунончи, акам Себастьяно - баскетболчи. Тўғри, баскетболда қолганимда, профессионал даражага чиқармидим ёки йўқ, бунисини билмайман. «Милан» тизимига қўшилганимда, 14 ёшли болакай эдим. Ҳар доим ҳамма билан бир хил муносабатда бўлдим. Лекин Нерео Рокко ва Чезаре Мальдинига яқинликни сезардим, чунки мен ҳам триестликман, биз ҳамшаҳарлармиз. Триест шаҳри Милан билан чамбарчас боғланган. Айнан шу афсоналар футбол тарихига кириб, шаҳримизни нафақат Италия, балки бутун дунё даражасида улуғлашди. Қисқаси, Триест ва Миланни бирлаштириб турган қалин ришта бор.

 

Профессионал ўсиш жараёни

- Тенгдошларим билан солиштирганда, Примавера ёшидан ўтган вақт асосий жамоа сафига қўшилишга тайёр эмасдим. Бошқача айтганда, «Милан»даги босимга бардош беролмаслигим тайин эди. Шунинг учун бошқа клубда хотиржамроқ ўсишни хоҳладим. Мана, йилдан йилга ўйинимни яхшиладим ва қайт­дим. Энди бемалол айтаман, ҳозирги имкониятларга мутлақо лойиқманн. Бунинг ортида эса машаққатли меҳнат бор. 

 

Гаттузо қўл остида 

ишлаш эффекти

- Женнаро - катта футболдаги биринчи мураббийим. У менга ёш йигитча эмас, балки катта футболчидек қаради ва шу муносабат ўлароқ, бошидан масъулиятни ўз зиммамга олишни ўргандим. Хуллас, Гаттузонинг фаолитимга таъсири катта бўлди.

 

«Торино» тажрибаси 

- Бу клубда Юрич ҳар доим якка тўқнашувларга чўчимай киришим, баъзан терсроқ бўлишим ва креатив ҳаракатланишга эътибор қаратишим зарурлигини тушунтирди. Умуман, «анорранглилар» лагерида ўзимни мутлақо қулай ҳис қилдим. Жамоа мураббийлар штабини яхши биламан, шунинг учун ортга қайтишим ҳам ҳеч гап эмасди. Дейлик, Алессандро Буонжорно ва Лука Жемелло билан ҳамон Турин ҳақида баҳс­лашиб турамиз. Шунингдек, тенгдошим Самуэле Риччи ва Пьетро Пеллегри билан ҳам алоқадаман. Ахир Италиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида бирга ўйнаганмиз. Хулоса шуки, «Торино»даги ижара муддати бесамар кетмади.

Пиоли билан муносабат

- Бу мураббийда ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўзига хос иш услуби бор. Дейлик, маш­ғулотларга ҳар куни қандайдир янгилик қўшиб боради, албатта, барчасини ҳисобга олган ҳолда. ЧЛ талабига жавоб беришимизда, Пиолининг ўрни катта. Ўзи «Милан»да сиз ҳар куни ўз олдингизга янги мақсадларни қўя билишингиз шарт.

Тиғиз тақвим таъсири

- Ҳа, жисмоний ва руҳий зўриқиш йўқ эмас. Ахир тинимсиз ўйнаш ҳар қандай футболчини чарчатади. Энг асосий муаммо - кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт кам. Оқибатда тўғри ёндашув масаласида қийинчилик юзага келмоқда.

«Милан» ўйинига  мослашиш ҳаракати

- Жамоага киришиб кетишда айтарли муаммога йўлиққаним йўқ. Бунда кўплаб йигитлар билан 2020-2021 йиллар ёзида бирга шуғулланганим ва уларни яхши билишим қўл келди. Қолаверса, бу ерда тизим қандай ишлаши ва Пиолининг услубларидан хабардор эдим. Энди имкониятни ошириш учун жамоанинг скудетто ютишига имкон борича кўпроқ ҳисса қўшишим керак.

Ўқиш ва илмий даража олиш нияти

- Илмий ишимнинг номи: «Корпоратив ижтимоий жавобгарлик». Бунда ҳаммасини айнан «Милан» мисолида кўриб чиқаман. Дастлабки икки бобдан сўнг спортда муносабатлар модели ва «Милан»нинг клуб жамғармаси ҳамда унинг лойиҳаларидаги иштироки таҳлил қилинади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:13, 11.11.2022.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.