"ПСЖ" дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин, дея хабар беради CaughtOffside.
Манбага кўра, дарвозабонга Англиянинг "Вест Хэм" клуби қизиқмоқда.
35 ёшли коста-рикалик футболчи 2019 йилда “ПСЖ”га келиб қўшилган ва клуб сафида 106 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол ўтказиб юборган ва 49 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бироқ жорий мавсумда дарвозабон ҳеч қачон майдонга тушмаган.













