Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Салоҳ – даҳшатли «киллер»

Баҳо:
+ | -

Мисрлик Муҳаммад Салоҳни бемалол АПЛдаги бош «киллер» сифатида таърифлаш мумкин.

Ҳар ҳолда, «Ливерпуль» ҳужумчиси чемпионатнинг кўплаб иштирокчиларига «тортиқ» этган голлари сони бўйича пешқадамлик қилмоқда. Унинг учун асосий «қурбон» - «МЮ».

Муҳаммад Салоҳ ҳаттоки, спорт формаси унча яхши бўлмаган вақтда ҳам гол уриш йўлини топади. Мана, у ЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйин­да ҳисобни очиб, «Ливерпул»­нинг якунда 2:0 ҳисобида устун келишига асос яратди. Мисрлик голеадор айни пайт «ПСЖ» вакили Килиан Мбаппе билан бирга турнир тўп­урарлари рўйхатида 1-ўринни эгаллаб турибди (ҳар икки футболчида 7тадан гол бор). Салоҳ олдинроқ АПЛ 11-турида «Манчестер Сити» дарвозасига ягона ғалаба голини йўллаб, чемпионат бўйича «Ливерпуль» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилганди. Аниқроқ айтсак, у АПЛда 121-голини нишонлаб, клуб афсонаси Стивен Жеррард (120та гол)дан ўзиб кетди. «Ливерпуль» рекордчиси - Роб-би Фаулер ҳисобида эса 128та гол бор. Демак, Миср футболи юлдузи мутлақ натижага ҳам яқин.

Умуман, Салоҳ  АПЛдаги энг кучли снайперлардан биридир. Мақолага илова қилинган жадвалдан кўриниб турибдики, у охирги 5 йиллик статистика бўйича АПЛнинг бир қатор клубларига гол «тортиқ» этиш масаласида етакчилик қилмоқда.

Охирги 5 йил (мавсум-2017|2018 - 25|10|2022 оралиғи)да АПЛнинг энг кучли 10та клубига ҳаммадан кўп гол «улашган» футболчилар

АПЛнинг ҳозирги барча иштирокчи клублари Муҳаммад Салоҳдан лоақал 1та гол қабул қилган. «Ливерпул»нинг азалий ва принципиал рақиби - «МЮ» эса мисрлик учун энг севимли рақиблардан биридир - 10та гол.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 12.11.2022.
Ўқилди: 5309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик