Уч карра олимпиада чемпиони, ямайкалик енгил атлетикачи Усейн Болт, Лондон Олимпиадаси стартидан олдин ўзининг олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Спортчининг айтишича, айни пайтда дунёда унга тенг келадиган югурувчии йўқ экан.
"Бу олимпиада меники бўлади. Жуда кўп афсоналар мен каби оғир йўлни босиб ўтишган. Афсона бўлиш навбати энди меники", дейди Болт.
Эслатиб ўтиш лозим, бу мавсумдаги югуриш мусобақаларида Усейн Болт бир маротаба ҳам ғалаба қозона олмади. 100 метрга ҳам, 200 метрга ҳам югуриш мусобақаларида Болт ўз ҳамюрти Йохан Блейкка имкониятни бой берди. Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, Блейк Олимпиада ўйинларида ҳам ғолиблик учун энг асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
"Айни пайтда ҳамюртим Йохан Блейк фантастик натижалар кўрсатмоқда. Бу келажакда ундан ажойиб спортчи етишиб чиқишидан далолат. Аммо, фикримча Олимпиадада менинг асосий рақибим Тайсон Гей бўлиши эъҳтимоли кўпроқ.", дея уч карра олимпиада чемпионининг интервьюсидан парча келтирмоқда The Guardian.