Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конте бир йил ичида нималарни ўзгартира олди?

Баҳо:
+ | -

2021 йилнинг ноябрида Антонио Конте “Тоттенхэм”га бош мураббий бўлиб келганди. Лондон клубига мутахассис тайинланиши ҳақидаги миш-мишлар жуда тез тарқалди. Шу билан бирга, у мавсум ўртасида Лондонга кўчиб ўтишга рози бўладими ёки йўқми, умуман аниқ эмас эди. Шунга қарамай, италиялик рози бўлди. Контенинг "Тоттенхэм"га келишига спорт директори Фабио Паратичи катта таъсир кўрсатди.

Аммо музокараларда асосий шахс Лондон клуби президенти Даниэл Леви бўлди. Функционер италияликни жамоа бошида кўришни жуда хоҳларди. "Шпорлар"ни Лига кубоги финалига олиб чиққан Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилганидан сўнг, Нуну Эшпириту Сантунинг бош мураббий этиб тайинланиши орқага қадам бўлиб кўринди.

Португалиялик мураббий "Тоттенхэм"да бор-йўғи 17 та ўйин ўтказди. Ноябрга келиб, "шпорлар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турганди. Ўшанда жамоа учун мавсум тугагандек эди. Бироқ Конте келиши билан вазият яхшилана бошлади.

Мутахассис Конференциялар лигасидан воз кечди ва бор этиборини АПЛга қаратди. Натижада “Тоттенхэм” қўшниларининг ёрдамисиз бўлмаса-да, кучли тўртликдан жой олди. "Арсенал" мавсум якунида муваффақиятсизликка учради ва "шпорлар"га Чемпионлар лигаси йўлланмасини топширди.

Лондон клуби ўтган ёзда трансфер бозорида яхши иш қилди ва деярли 170 миллион евро сарфлади. Иван Перишич, Клеман Лангле, Ив Биссума, Ришарлисон, Жуд Спенс ва Дестини Удоги Англия пойтахти жамоасига келишди. Бундан ташқари, “Тоттенхэм” Кристиан Ромерони “Аталанта”дан 50 миллион еврога сотиб олди. Леви ҳеч қандай маблағни аямади ва Конте Паратичи билан бирга композицияни ўзгартириш билан шуғулланди.

"Шпорлар" Премьер-лигада 4-ўринидан жой олган ва Чемпионлар лигасида ўз гуруҳида ғалаба қозонди. "Тоттенхэм" Конте қўл остида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 32 тасида ғалаба қозонган, 15 мағлубият ва 9 дуранг қайд этган.

Қолаверса, лондонликлар 107 та гол уриб, 59 та гол ўтказиб юборишди - бу жуда яхши кўрсаткич. "Тоттенхэм" дарвоза майдони ва бурчак тўпларидан кўп гол уради. Бу Жанни Вионинг хизмати бўлиб, у "шпорлар"нинг стандарт вазиятларда ва рақиб дарвозаси олдида самарали ҳаракат қилишига ёрдам беради.

Лондон клуби Премьер-лигадаги рақибларга нисбатан яхши статик кўрсаткичга эга. Жорий мавсумда “шпорлар” миллий чемпионатда 8 та ғалабага эришди. Бу лигадаги учинчи энг яхши натижа ва “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Челси”дан кўра кўпроқ.

Қолаверса, лондонликлар урилган голлар бўйича Премьер-лигада 4-ўринда (27) ва зарбалар бўйича 5-ўринда (207). Умуман олганда, “Тоттенхэм” амалдаги мураббий билан ҳимоявий ўйин ўйнайди, аммо юқоридаги рақамлар жамоанинг ҳужумни яхши ўтказаётганидан далолат беради.

Контенинг ўйин услуби алоҳида муҳокама мавзуси. Инглиз мутахассислари, улар орасида собиқ футболчилар ҳам бор, "шпорлар" италияликлар бошчилигида зерикарли футбол ўйнашини таъкидламоқда. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Питер Крауч BT Sport нашрига шундай деди: “Ҳозирда “Тоттенхэм” ўйинларини томоша қилиш қийин. Ўйлайманки, агар бу ўйин соврин олиб келмаса, мухлислар кутиб туришмайди".

Мухлислар сўнгги ўйинларда "шпорлар"ни танқид қилишди, аммо бу кўпроқ натижалар билан боғлиқ эди. Матбуот анжуманларидан бирида Конте қарши ҳужумларда иккинчи рақамда ўйнашни афзал кўришини тасдиқлади. Мутахассис буни қилишга тўлиқ ҳуқуққа эга. Нега италиялик уч хил клуб билан лига чемпионлигини қўлга киритиш услуби ва схемасини ўзгартиради? "Шпорлар" 14 йил ичида биринчи совринини қўлга киритса, унинг тактикаси ҳақида ҳеч ким бир оғиз сўз айтмайди.

Ҳеч нарса мукаммал эмас, айниқса футболда яхшиланиш учун умид бор. Конте ва "Тоттенхэм" ўртасидаги иттифоқ давом этиши керак. Жамоа яққол ривожланмоқда - бу "шпорлар" тўғри йўлда эканлигидан биринчи ва муҳим далил.

Ҳозир тўхтаб қолишнинг ҳожати йўқ, аммо мутахассис ҳам бу мавсумда ундан натижа талаб қилишини тушуниши керак. Контеда ҳаммаси бор: мухлисларнинг умидлари, раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши ва яхши трансфер бюджети. Бундай вазиятда, кўп нарса мутахассис ва унинг ходимларига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 12:56, 14.11.2022.
Ўқилди: 3064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.