“Барселона”сида ўзини кўрсата олмаган ярим ҳимоячи Френк Кессиэ фаолиятини “Туманли Албион”да давом эттириши мумкин. Sport.es хабарига кўра, африкалик футболчининг трансферига Англия премьер-лигасининг икки вакили қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Лондоннинг "Фулхэм" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари 25 ёшли ярим ҳимоячига шартнома таклиф қилишга тайёр. Биринчиси трансфер учун 22 миллион евро, иккинчиси эса 14 миллион евро сарфлаши мумкин.













