Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"МЮ" афсонаси Гарначо ҳақида: "У Роналдунинг ёшлигига ўхшайди"

Баҳо:
+ | -

18 ёш бўлишига қарамай, "МЮ"нинг ёш, талантли футболчиси Алехандро Гарначо ўзини яхши томондан намойиш этди. 2020 йилда "Атлетико"дан харид қилинган ярим ҳимоячи, "қизил иблислар"нинг ёш юлдузига айланиб улгурди. У 2021-22 йилги мавсум якунларига кўра, йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Аргентиналик кеча, "Фулхэм"га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалаба голига муаллифлик қилган эди. Қуйида Гарначо ҳақида машҳур юлдузлар томонидан айтилган фикрлар билан танишамиз.

Бруну Фернандеш

"У яхши даражада. Аммо биз ундан янада кўпроғини кутамиз. Мен Гарначонинг машғулотлардаги ҳаракатлатига қойил қоламан. Меҳнатлари сабаб Гарначо ўз имкониятларига эга бўлмоқда ва бунга ҳақли".

Пол Скоулз

"Мен шундай ёш футболчиларни кўрсам, доимо қувонаман. Менимча, унда гол сезиш қобилияти яхши шаклланган. Алекс рақиб учун ҳақиқий хавф туғдира оладиган футболчига айланиб бормоқда. Мухлислар уни яхши кўради. Мен Гарначони Роналдунинг ёшлигига қиёслаган бўлардим".

Хавьер Маскерано

"Алехандрода ўсиш учун ҳамма нарса бор. У катта потенциялга эга. Яхши тарбияланса, у Аргенинанинг ҳам келажакдаги юзи бўлишга қодир бўлади".

Ральф Рангник

"Мен унинг талантидан хабардор бўлганим учун ҳам, уни асосий жамоа билан машғулотларга таклиф этдим. У ўзи тенги футболчилардан кўра яхшироқ ҳаракат қилади. Унинг ўйинида футболчига керакли ҳамма нарса бор. Агарда Алехандро ҳар куни яхшиланишга ҳаракат қилиб борса, тез орада катта марраларни забт эта олади".

Лисандро Мартинес

"У ўрганишни давом эттириши керак. Унинг ёшида катта футболчилар гуруҳи ичида бўлиш осон бўлмайди. Мен унга ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланиш, эшитиш, маслаҳат сўраш ва албатта, машғулотларда фаол бўлиши кераклигини айтдим. Ўйлайманки, "МЮ"даги қадамлари уни ёрқин келажак сари бошлайди. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Футболда ҳаракатдан тўхтамаслик, муваффақият гарови бўла олади".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 14:00, 14.11.2022.
Ўқилди: 2889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик