Криштиану Роналду қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Унинг берган интервьюси бутун ОАВни ларзага солди.
«Интер» бош директори Жузеппе Маротта Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу Роналдунинг ўз касбига бўлган катта иштиёқининг бир қисми. Футбол у учун ҳамма нарсани ифодалайди ва у 37 ёшида жисмоний пасайишга кўникиши қийин», - дейди Маротта.