Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Луис Фелипе Сколари мураббийлик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Бразилия ва Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 2022 йилнинг май ойида 74 ёшли мутахассис “Атлетико Паранаэнсе”ни бошқарган эди.

“Мен бош мураббий сифатида фаолиятини якунлайман. Пауло Турра клубнинг янги мураббийи бўлади, мен эса "Атлетико Паранаэнсе"нинг техник директори бўламан. Бу менинг ҳаётим эди. Ўйлайманки, мен бу бобни муносиб якунлаяпман. Мен футболда жуда кўп ҳис-туйғуларни бошдан кечирдим", - дея Сколаридан иқтибос келтиради Globo Esporte.

Сколари мураббийлик фаолияти давомида Бразилия ва Португалия терма жамоаларида ишлаган, шунингдек, “Челси”, “Палмейрас”, “Гремио”, “Крузейро” ва бошқа клубларни бошқарган. Шунингдек у "Бунёдкор"даги фаолияти билан ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш. Мутахассис раҳбарлигида Бразилия терма жамоаси 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлганди.

Киритилди: 20:30, 14.11.2022.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик