Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Криштиану тузатиб бўлмас хатога йўл қўйди

Баҳо:
+ | -1

Роналду билан Роналдуни ажратиб олиш керак. Роналду шахсияти, унинг худбин ва қайсар характерини танқид қилиш, уни ўзгартиришга уриниш фойдасиз, аксинча, айнан мана шу характери аслида унинг шу даражага етиб келишига катта аҳамият касб қилган. Акс ҳолда, Роналдудан шу биз ёмон кўрадиган “салбий” характерни олиб ташласак, шунчаки, ёқимтой Азар ёки Шон-Райт Филипсга эга бўлармидик, ким билади, бунинг кераги ҳам йўқ. Масала бошқа.

Ҳар бир воқеанинг аслини ҳамма ҳам билавермайди, одатда ҳақиқатнинг оммага олиб чиқадиган қисми шундай бўлиши керакки, гапирувчига қайсидир маънода фойда келтириши лозим. Агар Криштиану Роналдуни оддий инсон эмас, миллионлаб фойда келтирадиган катта бир бренд, юзлаб инсонлар устида ишлайдиган имиж деб тушунсак, кеча эълон қилинган интервью мана шу шахсиятга наф келтириши лозим эди. Акс ҳолда, табиийки, бу муваффақиятсиз чиқиш ҳисобланади.

Энди, ҳали тўлиқ қисми чиқмаган интервьюга нисбатан реакцияни кузатайлик: Роналдунинг фикрлари қаратилган объектлар – клуб,футболчилар, унинг мухлислари, футбол жамоатчилиги, экспертлар, журналистлар – тан олиш керак, яхши кутиб олишмади. Кимдир шокда, кимдирга ёқмади, кимдир кескин чиқиш қилди, яъни кечаги гаплар билан Криштиану Роналдунинг имижи яхши томонга ўзгармади, “ҳа, демак шундай бўлган экан-да, Роналдуни нотўғри тушунган эканмиз-да” қабилидаги муносабат (балки шу кутилган) етакчи эмас. Аксинча, шу пайтгача Роналдуни тушуниб турган баъзи инсонлар фикрини ўзгартирган бўлиши ҳам мумкин.

Яъни бу интервью Роналдуга ҳеч нарса бермади. Натижа муваффақиятсиз чиқди. Футболчининг ичидан кечаётган ғалаёнлар, айтмоқчи бўлган фикрлари, бошқа масала, албатта, Роналду бировни ўлдириб қўймади, олам кечирмайдиган хато ҳам қилмади, шунчаки, ўзи ишлайдиган корхона ҳақида баъзи очиқ фикрларини айтди. Ҳаққи бор. Унинг оғзини ёпа олмаймиз. Баъзи, балки кўпроқ масалаларда у ҳақ ҳам бўлиши мумкин, буни ҳам инкор этмайман.

Лекин қайтараман, табиийки, интервью қайсидир ўйиннинг чиқиш коридорида, эмоциялар оғушида рўй бермади, футбол ўлчовида ветеран бўлса-да, ҳаётда атиги 37 ёшли йигитнинг хатоси ҳам эмас бу. Ёки Погба мисолидаги, бир агент билан маслаҳатлашиб амалга оширилган ҳаракат ҳам эмас. Бу интервью - ўйланган, режалаштирилган ва қайсидир жабҳаларда “Роналду” имижи ва брендига ижобий таъсир қилиши лозим бўлган ҳаракат эди. Яъни мана шу “Роналду” корхонасида ишлайдиган бир гуруҳ инсонларнинг лойиҳаси.

Ва бемалол айтиш мумкинки, бу қадам зарарли бўлиб чиқди. Натижа умид қилингандек бўлмади. Ўша гуруҳнинг катта, тузатиш жуда қийин бўлган хатоси. Афсус.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 23:15, 14.11.2022.
Ўқилди: 10561 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3911]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3067]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2893]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2754]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2441]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2394]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2368]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [2001]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1922]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик