Бугун Европа лигаси 2012/2013-мавсумининг 2-саралаш босқичи доирасида жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Қозоғистоннинг "Актобе" клуби Молдованинг "Милсами" клубини қабул қилади. Хабарингиз бор, дастлабки ўйинда "Милсами" ўз майдонида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кеча эса жавоби учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда жамоа бош мураббийи Владимир Муханов ва ҳамюртимиз Марат Бикмаев иштирок этишди. Маълум бўлишича, ўйиндан олдин футболчиларнинг ўзи мураббийсиз, раҳбариятсиз йиғилиш ўтказишибди.
— Марат, футболчилар жамоа мураббийларисиз, раҳбарларисиз эртанги ўйин борасида йиғилдими?
— Ҳа, биз ўзимиз йиғилиш ўтказдик ва ўтган ўйиндаги вазиятларни таҳлил қилдик, ёмон ўйганимиз сабабини аниқлашга ҳаракат қилдик. Йигитлар билан гаплашдик, қандайдир хулосалар қилдик. Эртага мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, вазифани уддалаймиз!
Владимир Муханов:
— Мен қўшимча қилмоқчиман. Марат ўз-ўзига танқидий ёндошди. Мен ўйинимизни ёмон деб атамаган бўлардим. Ўша вазият учун биз яхши ўйнадик. Бир эмас, икки эмас, уч марта дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Ўз-ўзини танқид қилиш — бу яхши, аммо бошқа нарсалар ҳам бор.
— Гейнрих биринчи ўйинда жароҳат билан ҳаракат қилган. Унинг аҳволи қандай?
В.Муханов: — У соғаймоқда. Ҳозирда умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Ҳаммаси жойида.