Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Арсенал" ва бошқалар. Европанинг тўрт клубини Дубай чорламоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки таътил давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Бу ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Икки баҳсдан иборат турнир Дубай Суперкубоги деб номланади ва "Лион" ва "Милан" лондонликларга рақиб бўлади.

"Тўпчилар" бу турнирдаги илк баҳсда, 8 декабрь куни, Франциянинг "Лион" клубига қарши чиқади. 13 декабрда эса Италиянинг амалдаги чемпиони "Милан", АПЛ етакчиси билан куч синашиб кўради. Ушбу кичик мусобақада "Ливерпуль" ҳам қатнашиши кўзда тутилган. Бироқ, мерсисайдликлар ўзининг АПЛдаги рақиби бўлган Микель Артета жамоаси билан ӯйнамайди.

Ушбу турнирдан кўзланган асосий мақсад 6 ҳафталик танаффус вақтида Жаҳон чемпионатига танлаб олинмаган футболчиларнинг спорт формасини сақлаб туришдан иборат. Шу туфайли "Арсенал" тез орада Дубайга парвоз қилади. Жамоа у ерда илиқ ва қулай об-ҳаво шароитида машғулотлар ўтказиши кўзда тутилган.
"Арсенал" таркибидаги кўпчилик юлдузлар Қатарга бормаяпти. Улар ичида терма жамоалари саралашдан ўта олмаган Муҳаммад Эльнени, Киран Тирни, Олександр Зинченко ва Мартин Эдегорлар бор. Шунингдек, ўз терма жамоаларига жалб этилмаган Эмиль Смит-Роу, Фабиу Виейра ҳамда Габриэллар ҳам ўша ерда бўлишади.

Микель Артета бўлажак саёҳат ҳақида гапирар экан, жумладан шундай дейди: "...биз илиқроқ иқлим шароитида яна майдонда бирга бўлишни интизорлик билан кутамиз. Муҳитнинг ўзгариши жамоага ижобий таъсир кўрсатади деб ўйлайман. Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлашимиз лозим. Дубай шаҳри эса бизнинг бу мақсадимизни рўёбга чиқариш учун ўта қулай жой. У ерда ташкил этиладиган Дубай Суперкубоги мусобақаси, бизга дунёнинг икки кучли жамоаси бўлган "Милан" ва "Лион"га қарши ўзимизни синаб кўриш имконини беради".

"Арсенал" декабрь аввалида икки ўйин ўтказади. Шундан сўнг, жамоа ортга, Лондонга қайтади ва АПЛга тайёргарлик кўра бошлайди. "Тўпчилар" боксинг дейнинг илк турида "Вест Хэм"га қарши, ўз уйида тўқнаш келади. Айни дамда эса АПЛда, 14 турдан кейин 37 очко тўплаган ҳолда, Артета жамоаси яққол етакчилик қилмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 15.11.2022.
Ўқилди: 6865 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.