Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча кун қолди. Терма жамоалар бошланажак турнирда қандай либосларда ҳаракат қилишини билиб олинг. Ўзига хосликлар ҳар бир либосда учрайди.
Қатар - Nike
Қатар терма жамоасининг асосий либоси консерватив услубда яратилган. Nike компанияси футболка мамлакат давлат байроғи рангларида тайёрланганини, манжетлар эса ўзига хос оқ тишлар билан безатилганини таъкидлади.
Эквадор - Маrathon
Эквадорликларнинг асосий либосларида сариқ ранг бўлиши табиий. Аммо бу ерда минимализм аниқ ва ёрқин контурлар билан сақланади. Захира либослар эса анча замонавий кўринади.
Сенегал - Puma
Сенегал терма жамоаси либоси, агар кўкрагида давлат байроғи рангларида тикилган нақш бўлмаганида, беқиёс бўлар эди.
Нидерландия – Nike
Нидерландия терма жамоасининг тахаллуси "Orange". Айнан шу рангларда улар кўп йиллардан бери ўз либосларида фойдаланади. Аммо Қатарда уларнинг формаси аввалгиларидан фарқ қилади, асосий либос тўқ сариқ рангларда яратилган. Рақамларнинг шрифти ҳам ғайриоддий.
Англия - Nike
Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги асосий либоси ЖЧ-90га ўхшатма қилинган. Оқ футболка, кўк шортилар ва елкалардаги нақшлар.
Эрон - Маjid
Эрон санкциялар остида, шунинг учун миллий терма жамоа маҳаллий форма ишлаб чиқарувчиси хизматидан фойдаланган. Адидас бу жамоа билан шартномани бекор қилди ва 2018 йилда Nike жамоага ваъда қилинган бутсалар тўпламини умуман етказиб бермади.
Америка Қўшма Штатлари - Nike
2022 йилги жаҳон чемпионати учун либослар Қўшма Штатларда тақдим этилганида, бутун мамлакатни норозилик тўлқини қамраб олди. Асосий либоснинг дизайни энг минималист услубда яратилган. Кўпчилик NFL'да бўлгани каби Nike логотипини кўкракдан енгга ўтказиш ғоясини тушунмади.
Уэльс - Adidas
Уелсликлар Қатарга ўзларининг “оловли” либосларида борадилар. Яшил ёқага эга бўлган қизил футболка асосий форма ҳисобланади.
Аргентина - Adidas
Яна бир классик ўхшатма. Аргентина жаҳон чемпионатида тўқ кўк чизиқлар билан қизиқарли кўринишга эга бўлган чизиқли либосда ўйнайди. Аммо “Албиселесте”нинг меҳмон либоси ажойиб: кўк ва бинафша рангларнинг ёрқин комбинациясидан фойдаланилган.
Саудия Арабистони - Nike
Саудияликлар иккала либоси ҳам чемпионат ноодатий либосларидан. Асосий форма яшил рангда ўзига хос нақшларга эга. Захира тўплам деярли сезилмайдиган туклар билан безатилган юқори сифатли девор қоғозига ўхшайди. Жуда оригинал ечим.
Мексика - Adidas
Мексика иккала тўпламда ҳам ўз мамлакати афсоналарига ҳурмат кўрсатди.
Польша - Nike
Полша классик оқ ва қизил тўпламларда ўйнайди. Асосий оқ ранг мамлакат гербига ишора қилувчи елкаларда бургут патлари шаклида билан безатилган нақшлар мавжуд.
Франция - Nike
Французлар ҳар доим йирик турнирларда чиройли формада кўриниш беришган. Асосий тўплам оқ шортилар билан биргаликда кўк рангдаги футболка.
Австралия - Nike
Сариқ ва яшил рангларнинг комбинацияси Австралия жамоасининг классик услуби бўлиб, мамлакатнинг ўрмонлари ва чўл ландшафтларини назарда тутади.
Дания - Hummel
Данияликларнинг формаси Қатар ва мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши очиқ норозиликдир. Рақамлардан ташқари барча эмблемалар кўринмас ҳолатда жойлаштирилган.
Тунис - Kappa
Туниснинг либослари асосий қизил ва захираси оқ рангда. Бошқа терма жамоалар либосларидан унчалик ажралиб турмайди.