Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ - Таиланд
03/02 15:00 Япония - Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия - Вьетнам
04/02 00:45 Болонья - Милан

Алехандро Домингес: "Қозонда аёллар ғишт терувчи бўлиб ишлар экан"

Баҳо:
+ | -

"Рубин"нинг собиқ ҳужумчиси Алехандро Домингес Россия ва Қозон таассуротлари билан ўртоқлашди.


- Сиз Тартаритан номли қайсидир вилоятда ўйнадингиз...

- Татари... Тарта... Татаристон.

- У ерга борганинингизда интернет бормиди, ишқилиб?

- Баъзи жойларда. Шунингдек Қозонда икки ёки учта яхши супермаркет бор, холос.

- Номаълум шаҳарга қандай бориб қолдингиз? Ахир, сиз  20 ёшдан бироз ўтган эдингиз. Биринчи таассуротларингизни гапириб беринг.

- Келишим билан шокка тушиб қолдим. Маиший муаммоларга йўлиқдим, кийим-бошларим, ётоқ чойшабларимини  ювдиришга бера олмадим, таржимон испан тилини умуман билмас эди, у фақат инглиз тилини билар эди.

- Биринчи марта Қозонга келганингизда нима кўпроқ ёдда қолди?

- Мен "Рубин" вакили ва таржимон билан бирга учиб келдим. Эслай олганим: қоп-қора тун ва атрофдаги қалин қор. Тан оламан, биринчи таассуротим ижобий бўлмаган. Кейин кўникиб кетдим.

- Кунингиз қандай ўтар эди: эрталаб машғулот, кейинчи?

- Ҳеч нарса билан шуғулланмас эдим. Машғулотлар, одатда кундузи бўлар эди. Бўш вақтимда дўстларим билан гаплашар эдиим - Қозонда интернет, тезлиги бироз паст бўлсада, бор эди. Ягона машғулотим - кечалари сайр қилиш эди.

- Қозонда нима сизни кўпроқ ажаблантирди?

- Биринчидан, у ерда тажавузкородамлар яшайди, менимча, бу уруш туфайли бўлса керак, улар урушни бошдан ўтказганлар. Яна, у ерда аёллар ғишт терувчи ўлиб ишлар экан.

- Ҳазиллашяпсизми? Мен бунақаси бутун дунёда бўлмаса керак деб ўйлар эдим!

- Ишонинг, мен ҳазиллашмаяпман. Бир куни кекса аёлнинг ғишт тераётганини кўрганман", - дея Домингеснинг сўзларини келтиради "Бизнес Online", Аргентинадаги Mano a mano con номли ток-шоу эфирига ҳавола бериб.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 15:59, 26.07.2012.
Ўқилди: 5487 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.