"Милан" дарвозабони Чиприан Тэтэрушану астигматизм туфайли кўзини операция қилдирди, деб хабар беради La Gazette Dello Sport.
Қайд этилишича, операция бир неча дақиқа давом этган.
Ўтказилган операция Тэтэрушанага ҳеч қандай таъсир қилмайди - касалхонадан чиққандан сўнг дарвозабон дарҳол машғулот ўтказиши мумкин.
2022/2023 йилги мавсумда кипер "Милан" сафида 12 та ўйин ўтказди. Уларда 36 ёшли руминиялик дарвозабон 12 та гол ўтказиб юборди.