Кириш Регистрация

Бобур Зуҳриддинов: «Жисмоний ҳолатимиздаги муаммолар мағлубиятларга сабаб бўлди»

Баҳо:
+ | -

Про лига 27-туридан ўрин олган “Машъал” – “Турон” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида
— Аввало “Турон”ни ғалаба билан табриклайман, уларнинг кейинги ўйинига омад тилайман. Ўйинни яхши бошлагандик. Аммо биринчи бўлим охирида ўтказиб юборган голимиз футболчиларимиз таъсир кўрсатди. Бу эса иккинчи бўлимда бизга бироз қийин бўлишига олиб келди. Аммо йигитлар охиригача курашдик ва ҳаракат қилишди. Бунинг учун футболчиларга миннатдорчилик билдирамиз. “Хоразм” билан ўйинда ҳам барвақт қизил олганимиз ҳам жамоанинг жисмоний ҳолатига таъсир қилганди.

— “Машъал”нинг бу мавсумдаги натижаларига баҳо берсангиз...
— Жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсад қўяди. Бу йил, айниқса, иккинчи даврада кўп очко йўқотдик. Бунга нима сабаб бўлганига кўп омилларни кўрсатиш мумкин. Балки жисмоний ҳолат ёки психологик таъсир қилгандир. Яна бошқа жиҳат бўлгандир. Аммо буни мавсум якунида ўрганиб чиқамиз. Бу йил вазифани бажара олмадик. Бунинг учун узр сўраймиз. Йўл қўйилган хатоларни келгуси мавсумда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

— Бу йил жамоа олдига қандай мақсад қўйилганди?
— Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу футбол. Унда ҳамма нарса рўй беради. Баъзи жиҳатлар етишмади деб айтиб ўтдим. Асосан жисмоний ҳолатимизда муаммолар кузатилд. Кўп мағлубиятларга айнан шу жиҳат етишмаслиги сабаб бўлди дея оламан.

— Легионерлар ҳақида фикрингиз?
— Дастлаб улар яхши таассурот қолдираётганди. Негадир иккинчи даврага келиб легионерларда ҳам пасайиш кузатилди. Мен буни молиявий жиҳатга боғламайман. Чунки бу борада катта муаммо йўқ. Назаримда, мослашиб кетишда қийинчиликка дуч келди.

— Келгуси йилда ҳам жамоа легионер хизматидан фойдаланадими?
— Тўғриси, бу саволга жавоб бера олмайман. Раҳбарият кўриб чиқиб, бир хулосага келади. Мен шуни айта оламанки, “Машъал” келаси йилда янада кучли бўлиб, вазифани бажариш учун интилади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 10:20, 17.11.2022.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.