«Барселона» клуби Мундиал туфайли юзага келган танаффус пайтида «Ювентус» билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.
"La Stampa" нашри тарқатган хабарга кўра, «кўк-аноррангилар» мазкур баҳсни 22 декабрь куни ўтказишни режалаштиришмоқда. Бу пайтда ЖЧ-2022 якунланиб, футболчилар сафга қайтишади.
Бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмоқда. Учрашув жойи ва куни сўроқ остида турибди.