Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Пато яна клубини ўзгартиради

Баҳо:
+ | -

"Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алешандро Пато клубини алмаштиришга қарор қилди.
Футболчи "Орландо Сити"ни тарк этишини маълум қилди. 33 ёшли бразилиялик футболчи фаолиятини қаерда давом эттириш борасида ҳали қарорга келмаган.

“Бу менинг қалбимда абадий сақланиб қолган ҳикоя. Мен билан бирга бўлган барча мухлисларга раҳмат. Мен "Орландо" мухлиси бўлиб қоламан", - дея футболчининг сўзларини келтиради Tuttosport.

Пато "Орландо" клубида 2021 йилдан бери тўп суради. МЛСга қадар ҳужумчи "Челси", "Милан", "Вильярреал" клубларида ўйнаган. Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси сафида 27 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган.

Бразилиялик футболчи ушбу мавсумда "Орландо" сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 1 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 19:24, 17.11.2022.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик