"Ньюкасл"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда телебошловчи Алан Ширер 2022/23 йилги АПЛ мавсумининг дастлабки қисми рамзий жамоасини тузди.
Дастлабки 15 турда энг яхши 11 ўйинчи қаторига у "Ньюкасл"нинг беш нафар футболчисини киритди. Тўлиқ таркиб қуйидагича: Ник Поуп ("Ньюкасл"), Киран Трипьер ("Ньюкасл"), Уильям Салиба ("Арсенал"), Фабиан Шер ("Ньюкасл"), Жоау Канселу ("Манчестер Сити"), Бруну Гимараэш ("Ньюкасл"), Гранит Жака ("Арсенал"), Мигель Альмирон ("Ньюкасл"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Жеймс Мэддисон ("Лестер"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити").
Айни дамда мавсумнинг энг яхши бош мураббийи, Ширернинг фикрича, "Арсенал"да ишлайдиган Микель Артета бўлиб турибди.