Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Қатар-2022. Аргентина терма жамоаси ва Месси қаерда яшамоқда?

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий терма жамоаси пайшанба куни тонгида Қатар пойтахти Доҳага етиб келди. Жанубий америкалик футболчилар дастлаб, Қатар Миллий университетининг ётоқхонасига жойлашгани айтилади. Месси бошчилигидаги футболчиларга ҳеч қандай таълим керак эмас. Айниқса, ўтган йили Копа Америка ғолибига айланган терма жамоага. Ушбу қарорга келинишидан асосий мақсад, футболчилар ўзларини бироз эркинроқ ҳис қилишлари эди. Талабалар турар жойи анча кенг ва керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Ушбу воқеага Аргентина ФА вакили изоҳ берар экан, жумладан, шундай дейди: "Биз айнан Университет биносини танлашимизнинг бир қанча сабаблари бор. Аввало, бу ерда ҳам бошқа жойлар каби барча шароитлар мавжуд. Қолаверса, футболчилар очиқ ҳаводан баҳра олиб, ўзи истаган иш билан машғул бўла олади. Биз бу ерда ўз миллий таомимиз бўлган асадо тайёрлаш учун ҳамма имкониятларга эгамиз. Бундай имконият футболчиларимиз учун муҳим. Чунки, бу (асадо тайёрлаш) маданиятимизнинг бир қисми ҳисобланади. Раҳбарият футболчиларни Қатарда бўлиб турган вақтида ўзларини уйидагидек ҳис қилишларини хоҳлайди. Миллий таомдан баҳраманд бўлиш эса, уларга ана шундай ҳиссиётни тақдим этади деб ўйлаймиз".

Асадо деб аталадиган жанубий америкаликлар таоми бутун дунёга барбекю номи билан машҳур. Аргентиналиклар гўштни яхшилаб пиширишади. Кейин унга кўп туз қўшиб, салат барглари ва вино билан танаввул қилишади. Ушбу ишлар махсус ошпаз томонидан бажарилиши белгиланган. Аммо Мессининг ўзи бу ишларда қатнашиб, ўз жамоадошларига асадо тайёрлаб берган.

Қатар университети аргентиналиклар учун энг замонавий жиҳозларга эга тренажор зали, олимпия ўйинларида фойдаланиладиган бассейн ҳажмига тенг бўлган чўмилиш ҳавзаси ва 10 минг кишилик сиғимга эга стадионда машқ қилиш имконини тақдим этади. 90 кишилик сиғим эга олийгоҳ ётоқхонаси Доҳа четида жойлашган ва мамлакатдаги энг нуфузли университет таркибига киради.
Аргентина терма жамоаси 2014 йилги мундиалда финалга қадар етиб борган эди. Улар бу сафар миссияни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилиб кўришади. Аммо кўпчилик мутахассислар Месси жамоасини узоғи билан чорак финалга қадар бора олишади деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатига 20 ноябрь куни, Тошкент вақти 21:00да, Қатар ва Экуадор ўйини старт беради.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 08:31, 18.11.2022.
Ўқилди: 9112 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.