Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Барселона" раҳбариятининг қишга режалари маълум

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчи Мемфис Депай ва ҳимоячи Эктор Бельерин билан хайрлашиши мумкин, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, "Барселона" Депайнинг маошини тежаш мақсадида унинг шартномасини бекор қилишга тайёр. Агар қизиқиш бўлса, каталонияликлар Бельеринни ҳам қўйиб юборишга тайёр. Қайд этилишича, клуб ярим ҳимоячи Френки де Йонг каби бази футболчилар билан хайрлашишга тайёр эмас.

Ушбу ўзгаришлар келажакдаги трансферлар учун иш ҳақини камайтириш учун зарур.

Қайд этилишича, қишда "Барселона" ҳеч бўлмаганда қанот ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Шунингдек, клуб ҳимоя марказини кучайтиришдан вақтинча воз кечди ва бу позиция учун Маркос Алонсони яхши вариант деб ҳисоблади.

Депайнинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади. Жорий мавсумда 28 ёшли ҳужумчи каталонияликлар сафида 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг нархи 20 миллион евро.

27 ёшли Бельерин 2022 йил сентябрида испан клубига ўтиб, жамоа сафида 5 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 21:34, 18.11.2022.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик